O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАБИАТ

Tasnif: Бу арабча сўз tabīьat(un) шаклига эга (АРС, 467); ўзбек тилига итқи ундошини ī ундошига, чўзиқ I унлисини и унлисига, фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: tabīьat -» табиат; кўпмаъноли taьaba феълининг 'аслида шундай хусусият билан яратидди' маъноси билан (АРС, 467) ҳосил қилинган масдар бўлиб, араб тилида 'оламдаги бутун борлиқ', 'кишининг хулқ-атвори, бошқа кишилар билан, нарсалар билан муносабатда намоён бўладиган руҳий хусусияти' маъносини (АРС, 467), ўзбек тилида эса, булардан ташқари, 'кайфият', 'руҳий ҳолат', 'теварак- атроф манзараси' каби маъноларни ҳам англатади (ЎТИЛ, II, 102).