O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАБИБ

Tasnif: Бу арабча сўз асли tibīb(un) шаклига эга (АРС, 466); Ўзбек тилига итқи ундошини ī ундошига, i унлисини а унлисига, чўзиқ I унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tibīb —> табиб; асли кўп — маъноли tabba феълининг 'даволади' маъноси билан (АРС, 466) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, араб тилида 'шифокор', 'врач' маъносини англатади (АРС, 466); ўзбек тилида 'халк, табобати асосида даволовчи шифокор' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 103). Бу сўздан ўзбек тилида табиблик, табибчилик сўзлари ясалган. Сўзлашув тилида табиб сўзи тайиб тарзида ҳам талаффуз қилинади.