O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИККОВЛОН

Tasnif: ’икки киши биргаликда’, ’икковлашиб’ (оз ишлатилади). Улар икковлон бошқалардан алоҳида юриб пахта терар эди. Бу сўз ўзбек тилида иккâв жамловчи сонидан -лäн қўшимчаси билан ҳосил қилинган; кейинчалик иккâв қисми таркибидаги â унлиси билан в ундошининг таъсирида -лäн қўшимчаси таркибидаги ä унлиси â унлисига алмашган: иккâв + лäн = иккâвлäн > иккâвлäн.