O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАВСИФ

Tasnif: Бу арабча сўз tavsīf(un) шаклига эга (АРС, 891); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tavsīf—> тавсиф; кўпмаъноли vasafa феълининг 'тўлиқ тасвирлади' маъноси билан (АРС, 891) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'тўлиқ тасвирлаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 104). Бу сўздан ўзбек тилида тавсифла- феъли ясалган.