O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАДРИЖИЙ

Tasnif: Бу сўз араб тилида тадриж сўзидан (қ.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), ўзбек тилига сўз охиридаги йй товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: тадриж + ийй= тадрижийй тадрижий; 'секин-асталик билан содир бўладиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 106).