O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЖОВУЗ

Tasnif: Бу арабча сўз taçāvuz(un) шаклига эга (АРС, 149); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: taçāvuz —> тажâвуз (тажовуз); асли кўпмаъноли çaza феълининг VI боб шакли taçavaza сўзидан 'чегарадан ўгди' маъноси билан (АРС, 148) ҳосил қилинган VI боб масдари бўлиб (АТГ, 270), араб тилида 'ўтиш', 'меъёрдан ошиш', 'қонунни бузиш' маъноларни англатади (АРСГ 149); Ўзбек тилида 'бошқа бир мамлакатни бўйсундириш мақсадида қурол кучи билан бостириб кириш' маъносини англатишга хизмат қилдирилган (ЎТИЛ, II, 106).