O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЙИН

Tasnif: Бу арабча сўз tаъуīn(un) шаклига эга (АРС, 554); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сукунли айнни ташлаб қабул қилинган: tаъуīn —>тайин; кўпмаъноли ъаууаnа феълининг 'аниқ, белгили қилди' маъноси билан (АРС, 553) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'белги қўйиш', 'тайинли қилиш' каби от маъносини (АРС, 554), ўзбек тилида эса, от маъносидан ташқари, 'аниқ', 'белгили' каби маънони ҳам англатади: иши тайин каби (ЎТИА,II, 108). Бу сўздан ўзбек тилида тайинла- феъли ясалган бўлиб, 'аниқ тушунтириб топшириқ бер-', 'вазифага қўй-' маъноларини англатади; тайинли, тайинсиз, бетайин сифатлари бу сўзнинг от маъносидан ясалган.