O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЛАБА

Tasnif: Бу сўз асли tālib(un) сўзининг -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АРС, 477), tālibat(un) шаклига эга; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган; араб тилида 'сўровчи', 'ўқувчилар', 'тингловчи' маъноларини, жомий сўзи билан бирикканида 'студент' маъносини англатади (АРС, 477); ўзбек тилида 'ўқувчи', 'олий мактаб ўқувчиси' маъноларини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 110).