O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЛВАСА

Tasnif: Бу арабча сўз асли talvasat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: talvasat —> талваса; асли кўпмаъноли lasa феълининг 'сабр-тоқатини йўқатди' маъноси асосида (АРС, 734) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), ўзбек тилида 'руҳан кучли даражада безовта бўлиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 111).