O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЛЪАТ

Tasnif: Бу арабча сўз talъat(un) шаклига эга (АРС, 478) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, фатҳали айнни а унлисига алмаштириб қабул қилинган: talъat -> талъат; кўпмаъноли talаъа феълининг 'кўринди' маъноси билан (АРС, 478) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), асли кўпмаъноли бу сўз ўзбек тилига 'ташқи кўриниш', 'қиёфа', 'чеҳра' маънолари билан олинган (ЎТИЛ, II, 112). Тарихан бу сўз бадиий адабиётда кўп ишлатилган; ҳозирги ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.