O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАМА

Tasnif: Бу арабча сўз tamaъ(un) шаклига эга (АРС, 481) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: tamaъ -» тама; тожик тилига айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб олинган: тамаъ (ТжРС, 378); 'кучли даражада истади' маъносини англатувчи tamrъa феълининг I боб масдари бўлиб (АРС, 481), асли 'кучли даражада исташ' маъносини англатади (АРС, 481), ўзбек тилида 'нимагадир эга бўлишни исташ' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 113). Бу сўз одатда тама қил- қўшма феъли таркибида қатнашади.