O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАНОБ

Tasnif: Бу арабча сўз асли tanāb(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: tanāb-> танâб (таноб); кўпмаъноли tanaba феълининг (АРС,482) 'ўлчаш, ажратиш учун ип, чилвир тортди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), асли 'ўлчаш, боғлаш учун хизмат қиладиган ип, чилвир' маъносини англатган, кейинчалик маъно тараққиёти натижасида 'маълум ҳажмдаги (0,2 гектардан 0,6 гектаргача катталикдаги) ер саҳни' маъносини англатиш учун ишлатилган (ЎТИЛ, И, 119).