O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАНТАЛА

Tasnif: Бу арабча сўз tantanat(un) шаклига эга (АРС, 482); ўзбек тилига итқи ундошларини т ундошларига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: tantanat —> тантана; 'баланд товушлар чиқарди' маъносини англатувчи tantana феълидан (АРС, 482) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 339)асли 'шовқин-сурон' маъносини англатган (АРС, 482), кейинчалик маъно тараққиёти натижасида 'дабдаба билан утказиладиган маросим' маъносини англата бошлаган (ЎТИЛ, И, 119). Бу сўздан ўзбек тилида тантанали сифати ясалган.