O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРА ДУД

Tasnif: Бу арабча сўз taraddud(un) шаклига эга (АРС, 293); кўпмаъноли radda феълининг 'рози бўлмади' маъноси асосида (АРС, 293) ҳосил қилинган V боб масдари бўлиб (АТГ, 196), асли 'қатъиятсизлик', 'иккиланиш' маъносини англатади; ўзбек тилида 'бирор ишни амалга ошириш учун ҳозирлик кўриш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 122). Бу сўздан ўзбек тилида тараддудлан- феъли ясалган.