O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРБИЙА

Tasnif: Бу арабча сўз tarbīyat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: tarbīyat -> тарбийа (тарбия); 'боқди', 'тарбиялади' маъносини англатувчи rabba феълидан (АРС, 281) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ,175), ўзбек тилида 'жисмонан ва ахлоқан парваришлаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 125). Бу сўз баъзан t товуши ташланмаган тарбият шаклида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, II, 125). Ўзбек тилида бу сўздан тарбийачи оти,тарбийала- феъли, тарбийали сифати ясалган.