O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРИФ

Tasnif: Бу арабча сўз taъrifat(un) шаклига эга (АРС, 510); ЎТИЛда таъкидланишича, бу сўз араб тилидан франсуз тилига, бу тилдан рус тилига ва ундан ўзбек тилига ўтган (II, 126); ўзлаштириш жараёнида сукунли айн ташланган ва с,ўз охиридаги ат товушлари талаффуз қилинмай қўйган: taъrifat * тариф. Асли 'билди' маъносини англатувчи аъrаfа феълининг (АРС, 509) II боб масдари бўлиб (АТГ, 174), 'олди-сотдида белгиланадиган ҳақ-баҳолар кўрсаткичи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 126).