O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪЗИМ

Tasnif: Бу арабча сўз taъzīm(un) шаклига эга (АРС, 524); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, изғи ундошини з ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: taъzīm —> таъзим; ъаzumа феълининг 'ҳурмат бажо келтирди' маъноси билан (АРС, 523) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'юксак даражада ҳурмат билдириш' маъносини (АРС, 524), ўзбек тилида эса 'бошни эгиб, қўлни кўксига қўйиб ҳурмат билдириш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 141). Ўзбек тилида бу сўз билан таъзим қил- қўшма феъли тузилган.