O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪЛИМ

Tasnif: Бу арабча сўз taъlīm(un) шаклига эга (АРС, 534); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ī товушини и товушига алмаштириб қабул қилинган: taъlīm —> таълим. Бу сўз асли ъаlіmа феълининг 'ўқитди', 'ўргатди' маъносини англатувчи II боб ъаllаmа феълидан ҳосил қилингак масдар бўлиб (АТГ, 173), 'ўқиш-ўрганиш, кузатиш opқали ҳосил қилинган билим-кўникмалар' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 141). Таълим сўзидан ўзбек тилида таълимли, таълимсиз сифатлари ясалган, бу сўз билан таълим-тарбия жуфт сўзи тузилган.