O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪМИРЛА

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча таъмир сўзидан -ла қўшимчаси билан ясалган; таъмир сўзи taъmīr(un) шаклига эга (АРС, 540); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tabmīr -> таъмир. Бу сўз асли кўпмаъноли ъаmаrа феълининг (АРС, 539) 'қурди' , 'кам-кўстини тузатди' маъносидан ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173) , ўзбек тилида 'бинонинг нураган, бузилган жойларини тузатиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 142).