O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪТИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз tаъtīl(un) шаклига эга (АРС, 522); ўзбек тилига сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, итқи ундошларини т ундошларига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tаъtīl—> таътил; кўпмаъноли аъtіla феълининг 'тўхтатди' маъноси асосида (АРС, 522) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), ўзбек тилида 'мактабларда« 'ўқиш тўхтаган кунлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 143) . Бу сўздан 'ташкилот томонидан ўз ходимларига бериладиган узоқ муддатли дам олиш кунлари' маъносини англатиш учун ҳам фойдаланилмоқда.