O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪҚИБ

Tasnif: Бу арабча сўз taъqīb(un) шаклига эга (АРС, 526); ўзбек тилига айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: taъqīb -> таъқиб; кўпмаъноли ъaqaba феълининг 'кетидан келди' маъноси билан (АРС, 526) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'билдирмасдан кузатиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II,144) . Бу сўз билан ўзбек тилида таъқиб қил- қўшма феъли тузилган.