O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАҚОЗО

Tasnif: Бу арабча сўз асли taqādin шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги п товушини ташлаб, бу ундош олдидаги i унлисини олдинги бўғин унлиси таъсирида а унлисига алмаштириб қабул қилинган: taqādin -> тақâза (тақозо); асли qada феълининг 'талаб қилинди' маъноси асосида ҳосил қилинган VI боб масдари бўлиб (АТГ, 270), 'бирор вазият туфайли юзага келган талаб' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 147). Бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмай, тақозо қил- қўшма феъли таркибида қатнашади.