O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАҲСИН

Tasnif: Бу арабча сўз tahsīn(un) шаклига эга (АРС, 173); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган. tahsīn -» таҳсин; кўпмаъноли hasuna феълининг 'муносиб бўлди' маъноси асосида (АРС, 173) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'яхшиланиш', 'тузалиш' маъносини англатади (АРС, 173); ўзбек тилида бу сўз 'мамнуният билан мақташ' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II 149).