O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАҲҚИР

Tasnif: Бу арабча сўз tahqīr(un) шаклига эга (АРС, 186); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tahqīr —> таҳқир; haqara феълининг 'кучли даражада камситди' маъносини англатувчи II боб шакли — дан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 173), 'кучли даражада камситиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 149) . Бу сўздан ўзбек тилида таҳқирла- феъли ясалган.