O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИЛҒОР

Tasnif: ’олдинда борувчи’, ’пешқадам’. И л ғ о р ишчиларга ҳар ойда мукофот бериб турилди. Асли қадимги туркий тилда ’олд’ маъносини англатган ил отининг ыл шаклидан -ға қўшимчаси билан ясалган ылға- (’олдинга бор-’) феъли мавжуд бўлиб, -р қўшимчасини қўшиб бу феълнинг сифатдош шакли ҳосил қилинган (’олдинда борувчи’); бу сифатдош маъно тараққиёти натижасида сифатта айланган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ыл + ға = ылра-) + р > ылғар > илғâр.