O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОЛЕ

Tasnif: Бу арабча сўз tāliъ(un) шаклига эга (АРС, 478); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, i унлисини е(э) унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган: tāliъ тâле (толе); кўпмаъноли tаlаъа феълининг 'маълум қилди', 'билди' маъноси билан (АРС, 478) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), асли араб тилида 'кўтарилаётган' (қуёш, ой ҳақида) маъносини, шу маънодан ўсиб чиққан 'юлдуз', 'тақдир' маъноларини англатади (АРС, 478); ўзбек тилида эса 'бахтли келажак', 'омадли тақдир' маъноларини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 199). Сўзлашув тилида бу сўз толих тарзида ҳам талаффуз қилинади.