O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИМИЛЛА

Tasnif: ’ўта секин ҳаракатлан-’. Имилламай тез-тез йиғиштирил, кеч қоламиз. Бу феъл асли имир тасвир сўзидан -да қўшимчаси билан ясалган, л ундошининг таъсири билан р ундоши л ундошига алмашган: имир + ла = имирла- > имилла-. Аслида имирсила- сўзи билан бир хилликни сақлаб, бу сўзни имирла- тарзида ёзиш тўғри.