O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТОМОША

Tasnif: Бу арабча сўз асли tamāşin шаклига эга (АРС, 756); тарихан бу сўз тамаша шаклида ишлатилган; тожик тилига шундай шаклда қабул қилинган: чўзиқ ā унлиси â унлисига, сўз охиридаги -in қисми а унлисига алмаштирилган: tamāşin —> тамâшâ (тамошо); ўзбек тилига а унлисини ҳам, чўзиқ а унлисини ҳам а унлисига, сўз охиридаги -in қисмини эса а унлисига алмаштириб қабул қилинган: tamāşin -> тâмâша (томоша); асли 'ҳаракатланди' маъносини англатувчи mаşа феълининг (АРС, 756) VI боб масдари бўлиб (АТГ,270), араб тилида 'ҳаракат' маъносини англатади (АРС, 756), ўзбек тилида эса 'оммавий равишда кўрсатиш учун тайёрланган саҳна асари ёки ўйин-кулги' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 201).