O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТУРФА

Tasnif: Бу арабча сўз turfat(un) шаклига эга (АРС, 473); ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: turfat —> турфа; tarufa феълининг 'янги бўлди' маъноси билан (АРС, 472) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'янгилик', 'совға', 'ҳозиржавоблик' маъноларини англатади (АРС, 473); ўзбек тилида 'ажойиблиги билан кишини ҳайратга соладиган' каби белги маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 229).