O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УМР

Tasnif: Бу арабча сўз ъumr(un) шаклига эга (АРС, 540); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига алмаштириб қабул қилинган: ъumr -> умр. Бу сўз кўпмаъноли ъаmаrа феълининг (АРС, 539) 'яшади', 'ҳаёт кечирди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 568), 'туғилгандан то вафот этгунча ўтган яшаш муддати' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 275). Ўзбек тилида бу сўз билан умр йўлдоши турғун бирикмаси тузилган бўлиб (Бу бирикма ўрнига умрдош сўзини ишлатиш мақбул эмас), 'эр билан хотин бир-бирига нисбатан' маъносини англатади. ЎТИЛга (II, 275) умрли, умрлик сўзлари киритилган; асли ўзбек тилида умрли сўзи йўқ, узоқ умр, қисқа умр каби бирикмалар мавжуд бўлиб, шулардан узоқ умрли, қисқа умрли каби бирикма шакллари ҳосил қилинади; шунингдек умрлик ҳам асли бир умр каби бирикмага -лик қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган бирикманинг таркибий қисми ҳисобланади.