O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УРФ

Tasnif: Бу арабча сўз ьurf(un)2 шаклига эга (АРС, 510); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига алмаштириб қабул қилинган: ьurf- урф. Бу сўз асли 'билди', 'таниди' маъносини англатувчи ьarafa феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'оммавий тан олиш', 'расм-русум' маъноларини англатади; ўзбек тилига иккинчи маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 281).