O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАЙЗ

Tasnif: Бу арабча сўз fayd(un) шаклига эга (АРС, 616); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: fayd -> файз; 'сув қирғоғидан тошди' маъносини англатувчи fada феълидан (АРС, 615) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'тўлиб-тошиш', 'мўл-кўлчилик', 'ҳотамтойлик' маъноларини англатади (АРС, 616); ўзбек тилида асосан 'кўрк-жозиба' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 299). Бу сўздан ўзбек тилида файзли, файзсиз сифатлари ҳосил қилинган.