O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФАХРИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз faxriyy(un) шаклига эга (АРС, 585); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: faxriyy -> фахрий; асли faxara феълининг I боб масдари faxr(un) сўзидан (қ.) -iyy(un) қўшимчаси билан яссьлган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'иззат-ҳурматга сазовор', 'иззат-ҳурмат белгиси сифатидаги' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 297), фахрий унвон, фахрий қоровул каби бирикмалар таркибида қатнашади. Бу сўз фахри шаклида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.