O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ФЕЪЛ-ХЎЙ

Tasnif: Бу жуфт сўз ўзбек тилида арабча феъл (қ.) ва 'хулқ-атвор' маъносини англатувчи тожикча хў сўзидан (ТжРС, 33) тузилган бўлиб, ўзбек тилида хў сўзи охирига й товуши қўшилган; бу жуфт сўз 'ўзини тута билмаслик даражасидаги салбий хулқ' маъносини англатади. Бу сўзнинг маъносини феъл-атвор сўзининг маъноси билан айнан дейиш тўғри эмас (ЎТИЛ, II, 299).