O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХАВОТИР

Tasnif: Бу арабча сўз xavātiru шаклига эга (АРС, 226) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги и қисмини ташлаб қабул қилинган: xavātiru -> хавâтир(хавотир); асли xatara2 феълининг 'миясига бир фикр келди' маъноси билан ҳосил қилинган xatir(un) I боб аниқ нисбат сифатдошининг (АТГ, 147) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 41), араб тилида отлашиб 'ўй-хаёл', 'жон', 'хоҳиш' каби маъноларни англатади (АРС, 226); ўзбек тилида хавотир сўзи хотир сўзининг кўплиги экани уқилмайди, 'ташвишли ўй-хаёл' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 309). Бу сўздан ўзбек тилида хавотирлан- феъли ясалган.