ХАСМ II
Tasnif: Бу арабча сўз xasm(un)1 шаклига эга (АРС,
223); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: xasm1 -> хасм II; кўпмаъноли xasama феълининг 'ҳисобдан чиқарди' маъноси билан (АРС, 223) ҳосил қилинган 1 боб масдари бўлиб (АТГ,142) , араб тилида 'ҳисобдан чиқариш' маъносини (АРС, 223), ўзбек тилида эса 'кимнингдир ихтиёридаги киши ёки нарса' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 318).