O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОИН

Tasnif: Бу арабча сўз xāьin(un) шаклига эга (АРС,241); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани и товушига алмаштириб қабул қилинган: xāьin -> хâин (хоин); кўпмаъноли хānа феълининг 'аҳдида турмади' маъноси билан (АРС, 241) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'хиёнат қилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 328). Бу сўздан ўзбек тилида хоинлик мавҳум оти, хоинларча равиши ясалган