O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИРГАН

Tasnif: ’ҳазар қил-’. Ифлос пиёладан сув ичишга и р г а н д и м. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’терсга бур-’ маъносини англатган ырға- феълидан (Девон, I, 280) ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -н қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 661; Девон, I,254) ; ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган, шу муносабат билан ғ ундоши г ундошига, сўнгра а унлиси ä унлисига алмашган: ырға- + н = ырған- > иргäн-. Бу сўзнинг ’ҳазар қил-’ маъноси ’терсга бурил-’ маъносидан ўсиб чиққан.