O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУФИЙОНА

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча хуфйа сўзидан (қ.) тожикча -она қўшимчаси билан (ТжРС, 542) ясалган, кейинчалик ф товушидан кейин и унлиси қўшилиб, й ундошидан кейин а унлиси ташланган: хуфйа + она = хуфйаона —> хуфийона (хуфиёна); 'махфий равишда', 'яширин ҳолда' маъносини англатади (ЎТИЛ,И, 341). Бундай маънони англатувчи равиш тожик тилида хуфийа сўзидан эмас, махфий сўзидан (қ.) ясалган: махфиёна (ТжРС, 220), шу туфайли сунъий товуш ўзгаришлари юз бермаган.