O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИРМОҚ

Tasnif: ’дарёга қуйилувчи кичик сув йўли’. Сир— дарёнинг ирмоқлари кўп. Бу от асли қадимги туркий тилдаги сувнинг оқишини билдирган ыр- феълидан (ЭСТЯ, I, 665) -ма қўшимчаси билан ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи -қ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ыр- + ма- = ырма) + қ = ырмақ > ирмақ > ирмâқ.