O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРИ

Tasnif: ’Бутунлай холи бўл-’ (кўпинча бўлишсиз шаклда ишлатилади). Дард танамдан аримади- а р и м а д и. Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги ’пок, тоза’ маъносини англатган ар сифатидан -ы қў- шимчаси билан ясалган: ар + ы = ары-; бу феъл дастлаб ’поклан-’ маъносини англатган (ДС, 51), ’холи бўл-’ маъноси кейин ўсиб чиққан; ары- феълига -т қўшимчасини қўшиб арыт— шакли ҳосил қилинган ва ’батамом холи қил-’ маъноси билдирилган; ўзбек тилида а унлиси а унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ар + ы - ары-) + т = арыт- > арит-.