O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭЪЛОН

Tasnif: Бу арабча сўз ьiъlān(un) шаклига эга (АРС, 535); ўзбек тилига касрали ҳамзани э унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: ьiъlān-> эълâн (эълон); ъаlаnа феълининг 'хабарни маълум қилди' маъноси билан (АРС, 535) ҳосил қилинган IV боб шакли ъalana сўзидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 223), расман маълум қилинган хабар' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 458). Бу сўз билан ўзбек тилида эълон қил- феъли тузилган.