O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭҲРОМ

Tasnif: Бу арабча сўз ьihrām(un) шаклига эга (АРС, 168); ўзбек тилига касрали ҳамзани э товушига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унли — сига алмаштириб қабул қилинган: ьihrām -> эҳрам (эҳром); haruma феълидан 'эъзоз-эҳтиромга лойиқ бўлди' маъноси билан (АРС, 168) ҳосил қилинган IV боб масдари бўлиб (АТГ, 224), 'муқаддас жойга дохил бўлувчи киши ўзини ўрайдиган оқ покиза мато' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 459). Бу сўз 'Миср пирамидаси' маъносини англатишга ҳам хизмат қилади.