O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭҲТИЙОТ

Tasnif: Бу арабча сўз асли ьihtiyāt(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 202), касрали ҳамзани э товушига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унли — сига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: ьihtiyāt -> эҳтийâт (эҳтиёт); hata феълидан 'атрофни ўради' маъноси билан ҳосил қилинган VIII боб масдари бўлиб (УАЯ, 304), 'турли кутилмаган ҳодиса — ларнинг олдини олиб иш тутиш' 'маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 460). Бу сўз билан эҳтийотла- феъли ясалган, эҳтийот бўл-, эҳтийот қил- қўшма феъллари тузилган.