ЭҲТИМОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз ьihtimāl(un) шаклига эга
(АРС, 196); ўзбек тилига касрали ҳамзани э товушига,
Ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â
унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьihtimāl-эҳ-тимал (эҳтимол); кўпмаъноли hamala феълининг (АРС,
195) VIII боб шакли ьihtamala сўзидан 'тахминан шун —
дай бўлди' маъноси билан (АРС, 196) ҳосил қилинган
масдар бўлиб (УАЯ, 304), 'рўёбга чиқишини, воқе бўли —
шини тахмин қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II,
460).