O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАБЗИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз qabziyyat(un) шаклига эга (АРС, 618); ўзбек тилига изғи ундошини з ундошига алмаштириб, уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: qabziyyat —> қабзийат (қабзият); кўпмаъноли qabaza феълининг 'қисди', 'ушлаб қолди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари qabz(un) сўзидан (АРС, 618) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), араб тилида 'маош' маъносини англа — тади (АРС, 618); ўзбек тилида бу сўз 'ичнинг қотиши' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 630).