O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАВМ

Tasnif: Бу арабча сўз qavm(un) шаклига эга (АРС, 667); асли кўпмаъноли qama феълининг 'ташкил топди' маъноси билан (АРС, 666) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'қариндошлик муносабатидаги кишилар', 'уруг' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 532). Бу сўз 'маълутм бир масжидга намоз ўқиш учун мунтазам келадиган кишилар' маъносини ҳам англатади. Бу сўзни биринчи маъноси билан қариндош сўзига бирлаштириб Қавм-қариндош жуфт сўзи тузилган. Бу жуфт сўз қисмлари орасида -у боғловчиси қатнашса, қавм-у қариндош тарзида ёзиш тўғри.