O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЗО

Tasnif: Бу арабча сўз qadāь(un) шаклига эга (АРС, 644); ўзбек тилига дзад товушини з товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги айнни ташлаб қабул қилинган. qadāь -* қазâ (қазо). Бу сўз асли кўнмаъноли qada феълининг 'тугатди', 'йўқ қилди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АРС, 644), ўзбек тилига 'Оллонинг умр тугагани ҳақидаги ҳукми', 'вафот этиш', 'вафот этиш соати' маъноси билан олин — ган; кейинчалик 'намозни вақтида ўқимаганлик' маъ — носини ҳам англатишга хизмат қилдирилган (ЎТИЛ, II, 563).