O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ИСЛА

Tasnif: ’дуд билан узоқ ишлов бер-’. Бу йил қазини яхшилаб и с л а д и к. Бу феъл эски ўзбек ти — лида ’дуд’ маъносини англатувчи ыс отидан -ла қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 380); кейинчалик а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: ыс + ла = ысла- > ислä- Бу сўз асли ’дума сақла-’ маъносини билдирган, ’дуд билан узоқ ишлов бер-’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан.