O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАИЙЙМ

Tasnif: Бу арабча сўз qayyüm(un) шаклига эга (АРС, 667); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: qayyüm -> қаййум (қайюм); асли qama феълининг II боб шакли qayyama сўзидан 'ҳаёт (тирик) бўлди' маъноси билан (АРС, 666) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'абадий барҳаёт' маъносини англатади ва Оллога нисбат берилади; шунга кўра бу сўзни эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатиш тўғри эмас, Абдуқайюм тарзида ишлатиш лозим.